«Қишлоқ хўжалигида ҳисобот даврида ялпи маҳсулот ҳажми 1,9 фоизга ўсди. Саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши 12 та ҳудудда қайд этилди. Энг катта ўсишни Манғистауда – 19,4 фоизга, Шимолий Қозоғистонда – 8,9 фоизга, Шарқий Қозоғистонда – 5,7 фоизга кўрсатди. Энг паст кўрсаткичлар Қостанай – 8,1 фоизга ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида – 1,3 фоизга пасайгани кузатилди», - деди Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, барча кўрсаткичлар бўйича 6 та вилоятда – Ақмола, Алмати, Павлодар, Шарқий Қозоғистон вилоятларида, шунингдек, Нур-Султан ва Чимкент шаҳарларида ижобий ўсиш кузатилмоқда.
«6 та кўрсаткич бўйича 5 та ҳудудда ўсиш кузатилмоқда. Булар Ақтўбе, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Шимолий Қозоғистон вилоятларидир.
5 та кўрсаткич бўйича 6 та вилоятда – Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Жамбил, Манғистау ва Туркистон вилоятларида, шунингдек, Алмати шаҳрида ижобий ўсиш кузатилмоқда», - дея хулоса қилди Миллий иқтисодиёт вазирлиги раҳбари.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев