Қозоғистоннинг 10 та шаҳрида иккиламчи уй-жой нархлари арзонлашган
ASTANA. Kazinform - Cўнгги 6 ой ичида Қозоғистоннинг 17 та йирик шаҳарининг 10 тасида иккиламчи уй-жой арзонлашди.
Бу бўйича Krisha.kz сайти мониторинг олиб борган. Қуйидаги шаҳарларда ўртача таклиф нархи пасайган:
Қизилўрда: -3%
Семей: -1,9%
Чимкент ва Қарағанди: -1,7%
Алмати: -1,3%
Атирау: -1,2%
Қостанай, Ўскемен, Павлодар, Тараз: 1% доирасида.
Бундан ташқари, иккиламчи уй-жой нархлари олти шаҳарда, айниқса, Петропавл (+4,7%), Ақтау (+3,1%), Орал (+1,9%)да ошди. Астанадаги кўчмас мулк нархлари ўзгаришсиз қолмоқда.
Май ойига нисбатан 10 та шаҳарда квартиралар арзонлашди.
Бир йил ичида ўзгаришлар
Қозоғистон бўйлаб ўртача нархлар 0,2% га пасайди, 11 шаҳарда квартиралар арзонлашди. Нархларнинг ўсиши Ақтау (+8,1%), Петропавл (+3,6%), Алмати (+1,9%), Астана (+1,4%), Орал (+0,5%) шаҳарларида қайд этилди.
Июнь ойи натижаларига кўра, Қозоғистонда 1 квадрат метрнинг ўртача нархи 370,2 минг тенгени ташкил қилган.