«Россиялик журналист Тигран Кеосаяннинг ҳақоратли ва нохолис сўзлари ҳайратланарли.
Унинг баёнотида Россия жамияти ва сиёсий тузумининг маълум бир қисмининг қарашлари акс этиши мумкин, аммо бу мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик руҳи ва мазмунига, давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларга тўғри келмайди.
Бундай сўзлар яхши қўшничилик муҳитини заҳарлайди ва стратегик шериклик мухолифларига «фойда» келтиради. Ўйлайманки, у Қозоғистонга кириши мумкин бўлмаган салбий шахслар рўйхатига киритилади», — деди Айбек Смадияров.