Фуқароларни экспертизадан ўтказиш жараёнига мустақил экспертларни киритиш механизмини синовдан ўтказиш мақсадида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, Соғлиқни сақлаш, Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирликларининг қўшма буйруғи қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, номзодларга қўйиладиган талаблар: олий тиббий маълумот, соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассис сертификати ва тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказиш масалалари бўйича охирги 5 йил давомида ўқишни тугатганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
50 нафар номзоддан 18 нафар мутахассис шифокорлар танловнинг барча босқичларидан ўтиб, иш бошлади.
Экспертиза қуйидагича амалга оширилади: тиббий ҳужжатлар давлат органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида автоматик равишда электрон ва аноним шаклда экспертга юборилади.
Ишларни тақсимлаш экстратерриториал асосда амалга оширилади, яъни Алматида яшовчи эксперт Алматидан ташқари мамлакатнинг барча вилоятларидан ҳужжатларни олади.
Мустақил экспертлар институтининг жорий этилиши фуқаролар ва экспертлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқани, шунга мос равишда коррупция таркибий қисмларини бартараф этишга қаратилган.
Тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказилгандан сўнг, ногиронлик гуруҳи белгиланганда, зарур ижтимоий нафақалар ва махсус ижтимоий хизматларни тайинлаш ариза берувчининг иштирокисиз проактив равишда амалга оширилади.
Аввалроқ Қозоғистонда ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори эълон қилинган эди.