Қозоғистонликлар октябрь ойида неча кун дам олади

Фото: Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - 25 октябрь Республика куни бу йил жума кунига тўғри келгани боис қозоғистонликлар кетма-кет уч кун дам олади.

Ҳафтада беш кун ишлайдиганлар октябрь ойида жами 9 кун дам олади. 

Республика куни муносабати билан қозоғистонликлар беш кунлик иш ҳафтаси ишлайдиганлар 25, 26, 27 октябрь кунлари дам олади.

Олти кунлик иш тартибида ишлайдиганлар учун: 25 октябрь - байрам, 26 октябрь - иш куни, 27 октябрь – дам олиш куни.