Қозоғистонликлар кунига қанча туз истеъмол қиладилар

Фото: Фото: pexels

Мамлакатдаги Миллий соғлиқни сақлаш маркази тадқиқотига кўра, қозоғистонликлар кунига 18 грамм туз истеъмол қилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кунига 5 грамм туз истеъмол қилишни тавсия қилади. Бу тахминан 16 чимдим ёки бир чой қошиқ, деб хабар беради Kazinform.

Умуман олганда, тузнинг фойдали томонлари жуда кўп. Бу одамда суюқлик мувозанатини таъминлайди, мушакларнинг қисқаришида муҳим рол ўйнайди. Бироқ унинг ортиқча истеъмоли танадаги суюқликнинг чиқишини қийинлаштиради ва шиш пайдо бўлади. Бундан ташқари, кўп миқдорда туз истеъмол қилиш қон босимини оширади. Сурункали касалликларга чалинган беморлар эса инсультга дучор бўлиши мумкин ва бу жигар, буйрак ва юрак касалликларига олиб келади.

Туз миқдорини камайтириш усуллари мавжуд.

Масалан: овқатни қаттиқ қовурманг, шунда овқат таркибидаги тузнинг таъми яхшироқ сақланиб қолади. Тузни ўлчов қошиғи билан қўшинг. Шунда сиз қанча фойдаланаётганингизни билиб оласиз, агар керак бўлса, уни камайтиринг. Асосан, 1 ойлик туз чекланишидан сўнг, таъм рецепторлари тикланади ва тузга бўлган эҳтиёж ўз-ўзидан камаяди. Туз сотиб олаётганда эса унинг таркибида йод бўлиши муҳим. Агар сиз тузни қоронғи ва ёпиқ идишда сақласангиз, ундаги йод яхши сақланади. Овқат пишаётганда, овқат пиширилганда туз қўшилиши керак.

Тузнинг зарари ва фойдаси, туз истеъмолини камайтириш йўллари ҳақида “Jibek joly” каналида “Бизнинг табиб” лойиҳасининг 22 декабрь сонини томоша қилинг.