ҚР Рақамли ривожланиш вазири Бағдат Мусин журналистлар саволига жавоб берар экан, Қозоғистон резиденти сифатида у ҳам You Tube premiumнинг келишини кутаётганини айтди.
«Шунинг учун мен вазир сифатида Қўшма Штатларда бўлганимда You Tube вице-президенти билан гаплашдим. Биз келишдик. Улар йил охиригача ушбу янгилашни амалга оширишга ваъда беришди», - дея изоҳ берди Бағдат Мусин.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда сўнгги янгилаш амалга оширилмоқда.
«Мен улар билан хат ёзишдим. Улар менга бу минтақа сифатида алоҳида бўлиши мумкин эмаслигини, ҳозирда пакет ишлаб чиқилаётганини тушинтирди. Биз кутишимиз керак. Йил тугашига ҳали уч ой бор. Ўйлайманки, You Tube ўз ваъдасини бажаради», - дея қўшимча қилди у.
Муаллиф: Арайлим Мурат