Жаҳон чемпионати доирасида мусобақалар иккита спорт йўналиши бўйича ўтказилади: байдарка ва каноэда эшкак эшиш слаломи ҳамда каноэда экстремал слалом.
Каноэ слаломи 1972 йилдан бери олимпия таркибида ҳисобланади ва экстремал слалом биринчи марта Париж 2024 Олимпиадасида намойиш этилади.
Қозоғистон терма жамоаси:
1. Экатерина Таранцева, К1W тоифаси. Бугун, 28 июл куни саралашда иштирок этади.
2. Александр Куликов, С1М тоифаси. Саралаш бошланиши 29 июл куни бўлиб ўтади.
3. Анастасия Ананьева, С1W тоифаси. 29 июл куни саралаш босқичида иштирок этади.
Фото: оlympic.kz