Қозоғистонликлар давлат хизматларини Оиланинг рақамли картаси орқали олмоқдалар

Фото:
ASTANА. Кazinform – Оиланинг рақамли картаси доирасида қозоғистонликлар ижтимоий-иш соҳасидаги давлат хизматларини фаол олиб, унинг ижобий таъсирини баҳам кўрмоқда, дея хабар беради Кazinform.

Ғарбий Қозоғистон вилоятида яшовчи Солихамо Содиқова 1,5 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши юзасидан нафақа олиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

«Телефонимга маълумотларим ёзилган хабар келди. Фақат уларни тасдиқлаш керак эди. Қаергадир бориш, ҳужжатлар ва аризаларни топширишнинг ҳожати йўқ. Хабарга жавоб бериш кифоя ва ҳамма нарса тайёр! Бу жуда қулай, менга ёқади, хизматларни олиш осон ва тез», - деди Солиҳамо.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигидан маълум қилишларича, Оиланинг рақамли картаси давлат органларининг барча мавжуд ахборот тизимлари маълумотлари асосида яратилган. Бугунги кунда тизимда мамлакатнинг 19,7 миллион нафардан ортиқ фуқароси ёки 6 миллиондан ортиқ оила тўғрисидаги маълумотлар жамланган.

Фуқаролар маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган ўзларининг мобил рақамларига қўллаб-қувватлаш чораси кўрсатилган SМS-хабар жўнатиб, ҳаётига қийинчилик туғдирувчи ҳар қандай вазиятга дуч келганда дарҳол жавоб қайтариш орқали хизматларни олиш вақтини сезиларли даражада қисқартириши мумкин. Аризани расмийлаштириш учун АХКМ ёки бошқа муассасага мурожаат қилишнинг ҳожати йўқ.

Йил бошидан буён 536 мингдан ортиқ хабар юборилган, 192 мингдан ортиқ фуқаро тўлов ва нафақаларини аризасиз олган.

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу ёки бошқа давлат хизматларини фаол равишда олиш имконини берувчи SМS-хабарларга қўшимча равишда пенсия тўловларини пенсия ёшига 2 ой қолганда биржадан ташқари нафақа тўловлари ёрдамида олиш имконияти ҳақида, берилган муддат тугаши ҳақида/ кенгайтирилган ватандош мақоми, шунингдек, ишсизлар учун иш қидириш , бепул таълим олиш имкониятлари тўғрисида автоматик равишда хабар бериш механизми ва бандлик соҳасида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа чоралари амалга оширилди.

Фирибгарлик хавфининг олдини олиш учун фақат 1414 Ягона алоқа марказидан келган SМS-хабарларга жавоб бериш ва қўшимча саволлар билан 1414 рақамига мурожаат қилиш лозим.