Қозоғистонликлар бу баҳорни бир вақтда кутиб олишади

Фото: Фото: Freepik

ASTANA. Kazinform – ҚР Ҳукуматининг “Қозоғистон Республикаси ҳудудида вақтни ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги қарорига асосан 2024 йил 1 март соат 00:00 дан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб ягона вақт минтақаси (UTC+5) ўрнатилади.

Астана, Алмати, Чимкент шаҳарлари, Ақмола, Алмати, Жамбил, Қарағанди, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Туркистон, Шарқий Қозоғистон вилоятлари ҳамда Абай, Жетису, Улитау вилоятлари ҳокимликлари 2024 йил 29 февралдан 2024 йил 1 мартгача (соат 00:00 да) маҳаллий вақтни 1 соатга орқага қайтаради.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда вақтни ҳисоблаш масалалари бўйича ишчи гуруҳ таркибига кирган қозоғистонлик олим ва экспертлар Ягона вақт зонасини яратишни таклиф қилган эди.

Ишчи гуруҳ 2023 йил апрель ойида қозоғистонликларнинг қулайроқ вақт зонасига кўчиб ўтиш бўйича такрорий мурожаатлари туфайли тузилган эди. Унинг таркибига илмий институтлар, тиббиёт университетлари, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари, Парламент депутатлари ва бошқалар киради.

Йил давомида тиббиёт, физиология, география, метрология каби турли йўналишлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Қозоғистон ҳудудида қулай вақт зонасини ташкил этиш муаммосини ўрганди.

Ишчи гуруҳ иштирокчилари UTC+5 Ягона вақт зонасига ўтиш Қозоғистоннинг кўплаб ҳудудлари реал (табиий) вақтга имкон қадар яқин вақтдан фойдаланадиган энг тўғри ва мақбул вариант эканлигига келишиб олдилар.

Шу билан бирга, ишчи гуруҳ томонидан халқаро тажриба ўрганилиб, унинг давомида ягона вақт минтақаси дунёнинг 175 та давлатида қўлланилаётгани, атиги 22 давлат бирнеча вақт минтақасида яшаши аниқланди.