Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида 36 та соврин бор. Беллашувларда Мария Полдяева (Осиё мутлақ чемпиони унвонини қўлга киритган), Диас Омаров, Полина Егорова, Егор Гребеншчиков, Кристина Титиевская, Никита Акимов, Ксения Долгополова ва Владислав Киреевлар алоҳида ажралиб туришди.
М. Полдяева тўртта олтин, Д. Омаров иккита олтин, кумуш ва бронза, П. Егорова учта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.
Қўшимча қиламизки, мусобақа 2023 йилда Шчучинскда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан синов ҳисобланади.