Италиянинг Колальбо шаҳрида конькида учиш бўйича ўсмирлар ва нео-сеньорлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон кубогининг иккинчи босқичида Қозоғистон терма жамоаси олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform.
Спортни ривожлантириш дирекцияси хабарига кўра, нео-сеньорлар (21 ёшгача) ўртасида 1000 метрга югуришда қозоғистонлик икки нафар спортчи яхши натижа кўрсатди.
Инесса Шумекова 1:22,34 натижа билан чемпион бўлган бўлса, Арина Ильяшченко 1 дақиқа 22,61 сония натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
Учинчи ўринни польшалик спортчи Магдалена Смедзик (1:23,20) эгаллади.
Яна бир қозоғистонлик Алёна Лифатова шундай масофада 9-ўриндан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик ёш шорт-трекчилар жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.