Қозоғистонлик Ярослава Шведова Уимблдонда кетма-кет иккинчи ғалабани қўлга киритди

Фото: None
LONDON. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Ярослава Шведова Лондонда ўтказилаётган Буюк Британия очиқ чемпионати (Уимблдон) фахрийлар турнирида иккинчи учрашувини ўтказди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар берди.

Шведова америкалик теннисчи Вания Кинг билан Франция-Австрия жуфтлиги Деши-Четтга қарши ўйнади ва икки сетда умумий 6:2, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Учрашув бир соату ўн дақиқа давом этди.

Учрашувда қозоғистонлик ва америкалик теннисчилар бирорта ҳам қўш хатога йщл қўйишмади.

Ярослава Қозоғистон терма жамоаси сардори ҳисобланади.

Фото: Sports.kz