Қозоғистонлик велоспортчи Рината Султанова Осиё кубогида муваффақият қозонди
21:49, 26 Август 2022
NUR-SULTAN. Kazinform - Шу кунларда Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё кубогида қозоғистонлик велоспортчи Рината Султанова медални қўлга киритди, дея хабар бермоқда Kazinform Қозоғистон велоспорт федерацияси матбуот хизматига таяниб.
«Рината Султанова Осиё Кубогида гуруҳ баҳсларида учинчи ўринни эгаллади»
, – дейилади федерация хабарида.
Яқинда Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтган V Ислом бирдамлик ўйинларида қозоғистонлик спортчи бирданига тўртта медални қўлга киритганди: «омниум», «скретч»ва индивидуал таъқиб бўлимларида учта олтин медал, шунингдек, шоссе пойгасида бронза медали.
Фото: instagram.com/kcfkz/