Қозоғистонлик ўқувчилар Болқондаги энг яхши ёш математиклар учлигига кирди

Фото: Фото: Оқу-ағарту министрлігі

ASTANA. Kazinform - Болгариянинг Варна шаҳрида математикадан 41-чи Болқон олимпиадаси (БМО) якунланди. Унда 22 давлатдан 130 дан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Таълим беллашувида қозоғистонлик ўқувчилар умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

🏆 Терма жамоа ҳисобида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза бор.

🥇 Жан Даутов – Қостанай шаҳридаги “Таълим-инновация” мактаб-лицейининг 10-синф ўқувчиси;

🥈 Амирлан Аманжолов - Алмати шаҳридаги РФММ 10-синф ўқувчиси;

🥈 Мирон Юркевич - Алмати шаҳридаги Haileybury Almaty халқаро мактабининг 12-синф ўқувчиси;

🥉 Марғулан Шарел - Тараз шаҳридаги “Таълим-инновация” мактаб-лицейининг 10-синф ўқувчиси;

🥉 Тимур Мурат - Алмати шаҳридаги РФММ 10-синф ўқувчиси;

🥉 Амир Сахипов - Алмати шаҳридаги РФММ 10-синф ўқувчиси.

Етакчилари – PhD доктори, профессор, KBTUнинг ўқув ишлари бўйича проректори Асилбек Исахов ва математикадан республика ва халқаро математика олимпиадалари ғолиби Қанат Сатилханов.

Фото: Оқу-ағарту министрлігі

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси 41-чи Болқон математика олимпиадасида иштирок этиб, жорий йил 11-24 июль кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтадиган Халқаро математика олимпиадасига (IMO) тайёргарлик кўради ва тажриба орттиради.