Саралаш баҳсларидан сўнг асосий баҳсга қўшилган қозоғистонлик жуфтлик биринчи босқичда мусобақанинг 4-ракеткаси британиялик Ллойд Гласспул ва финляндиялик Харри Хелиовара билан учрашди.
А.Недовесов ва А.Голубев 1 соат 26 дақиқа давом этган баҳсда 7:5, 4:6, 10:3 ҳисобида зафар қучди.
Улар 2 та эйс амалга оширди ва 3 та брейк-пойнтдан 2 тасидан фойдаланишга муваффақ бўлди.
Қозоғистонлик жуфтлик ярим финалга чиқиш учун бразилиялик Рафаэль Матос испаниялик Давид Вега Эрнандес билан беллашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Франциядаги турнирда иккинчи даврага чиққани, Тимофей Скатов Перудаги мусобақани муваффақиятли бошлагани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ