Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, 18 ёшли Жанел саралаш баҳсларидан сўнг асосий турнирга йўлланма олди.
Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи баҳсда Ж.Рустемова 17 ёшли жамоадоши А.Сағиндиковани 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Жанел чорак финалга чиқиш учун турнирнинг 7-ракеткаси, франциялик Наийя Берекоэчэа билан куч синашади.
Ушбу мусобақада Ж.Рустемова ва А.Сағиндикова жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди. Улар россиялик Машна - Елизавета Морозова билан ярим финал учун куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчилар халқаро турнирлар финалчиларига айлангани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ