Бразилиялик теннисчи Беатрис Хаддад Майя билан жуфтлик ҳосил қилган Анна Данилина чехиялик Никола Бартункова – Барбора Палицова дуэтини икки сетда 7:6, 6:3 ҳисобида енгди. Учрашув бир соату 28 дақиқа давом этди.
Айни пайтда қозоғистонлик WТА рейтингида жуфтлик баҳсларида 21-ўринни эгаллаб турибди, бу қозоғистонлик теннисчилар орасида энг яхши кўрсаткич, бразилиялик спортчи эса 22-ўринни эгаллаб турибди.
Ушбу ғалаба эвазига Данилина ва Хаддад Майя турнирнинг ярим финалига йўл олишди.
Яқинда қозоғистонлик теннисчи Польшанинг Варшава шаҳрида ўтказилган турнирнинг жуфтлик баҳсларида ғолиб чиқди.