Қозоғистонлик таэквондочилар жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
10-14 май кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо (WТ) бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қозоғистонлик спортчилар 5 та медални қўлга киритди.
Катта мусобақада 87 давлатдан 811 нафар спортчи иштирок этди. Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси юқори натижа кўрсатди. Мамлакат 2 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритди. Улар умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Жаҳон чемпионатида мамлакат терма жамоаси аъзолари Ҳамзаалпер Ромашкин (61 кг) ва Сағинали Жантўре (65 кгдан юқори) шоҳсупага кўтарилди.
Аятжан Амирханов (57 кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Алла Цой (47 кг) ва Аида Гожалимова (51 кг) кучли учликни якунлади.
Эслатиб ўтамиз, таэквондо бўйича Гран-прининг финал босқичи 2026 йилда Алмати шаҳрида бўлиб ўтади.