Сариқ қитъа чемпионатида спортчилар уч турдаги қуроллар бўйича баҳслашди. Жумладан, рапира, сабля ва шпага бўйича Осиёнинг энг яхшилари аниқланди.
Қозоғистон терма жамоаси спортчилари битта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритди. Кадетлар ўртасидаги баҳсда Богдан Лукин шпага бўйича ғолибликни қўлга киритган бўлса, ўсмирлар ўртасидаги баҳсда Александр Федотов кумуш медални қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси Гонконг ва Ўзбекистондан кейинги учинчи ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада қитъанинг 20 та давлатидан 300 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.