Қозоғистонлик спортчи Испания Гран-присида бронза медали совриндори бўлди

Фото:
МАRBELLА. Kazinform - Бадиий гимнастика бўйича Қозоғистон терма жамоаси вакили Элжана Таниева Испаниянинг Марбелья шаҳрида ўтказилган Гран-прида учинчи бўлди, дея хабар беради Kazinform Оlympic.кzга таяниб.

Тўп билан машқ бажаришда Таниева учинчи натижани кўрсатди.

Финалда у 32 900 балл тўплади ва бу унга соврин келтирди.

Фото: olympic.kz