Қозоғистонлик спортчи илк марта эшкак эшиш бўйича AҚШ чемпиони бўлди
Умуман, мусобақа натижаларига кўра, қозоғистонлик спортчи олтин ва тўртта кумуш медални қўлга киритди. Washington Canoe Club спортчилари билан биргаликда каноэда икки кишилик 1000 метр масофада ва каноэда тўртликда 500 метр масофада иккита кумуш медални қўлга киритди. Aнуар индивидуал пойгада 200 метрга эшкак эшишда кумуш медални, каноэда икки кишиликда 200 метр масофада «олтин», каноэда тўртликда 500 метрга эшкак эшиш мусобақасида кумуш медални қўлга киритди.
21 ёшли Aнуар Aкчурин Алмати шаҳрида туғилган. 10 йил олдин Нур-Султан шаҳридаги 4-сонли спорт мактаби (Толқин спорт мажмуаси) байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўлимига қабул қилинган. Халқаро спорт устаси. 2018 йилда пойтахтдаги Назарбоев интеллектуал мактабини тамомлаган.
200, 500 ва 1000 метр масофаларга Қозоғистон чемпионатлари ва халқаро мусобақаларнинг бир неча бор совриндори. Aнуар коллекциясида 2016 йилда Ўзбекистонда ўтказилган Осиё Кубоги, 2018 йилда Словакиядаги Халқаро Регатада ғолиблик, 2018 йилда Болгарияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 200 метр масофадаги кумуш медали бор. Шунингдек, у 2018 йилда Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ўтказилган 500, 200 метрга эшкак эшиш бўйича икки карра Осиё чемпиони.
Aнуар Акчурин ҳозирда Florida Institute of Technologyда mechanical engineer мутахассислиги бўйича 4 -курс талабаси.
COVID-19 пандемияси шароитида ҳамюртимиз AҚШ чемпионатида юқори натижа кўрсатиш учун мусобақага мустақил тайёргарлик кўрмоқда.
Муаллиф: Иляс Омаров