Қозоғистонлик спортчи ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик спортчи Зейнолла Идрисов спорт гимнастикаси бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Натижаларга кўра, Зейнолла Идрисов спорт отида машқ бажаришда икки арманистонлик спортчига имкониятни бой бериб, 14,066 балл тўплади. Мусобақа «олтин»ини Гамлет Манукян (14,633), «кумуш»ни – Мамикон Хачатурян (14,100) қўлга киритди.

«Бу Қозоғистоннинг гимнастика тарихидаги ёшлар ўртасидаги биринчи медаль», – дейилади ҚР Спортни ривожлантириш дирекциясининг Instagramдаги расмий саҳифасида.

29 март – 2 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.


Видеодан кадр/instagram.com/drs_kz

Муаллиф: Анеля Қасимова