Ҳайкалчани диджей ва овоз продюсери олаётган лаҳза акс этган видео Instagram Storiesга жойланди. Иманбек қўлида олинган мукофот билан тушган суратини ҳам эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, 15 март куни қозоғистонлик Иманбек Зейкеновнинг (Imanbek) қўшиқчи Saint Jhnнинг Roses қўшиғи учун қилган ремикси «Грэмми» мукофотига сазовор бўлган эди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Иманбек Зейкеновга «Грэмми» мукофоти топширилиши ҳақидаги хабарни катта хурсандчилик билан қарши олди.
«Грэмми» совриндори, қозоғистонлик диджей Иманбек Зейкенов Россиянинг «GQ Мужщины года» мукофоти «Йил кашфиёти» номинацияси ғолиби бўлди.