Қозоғистонлик ўсмир оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида зафар қучди

NUR-SULTAN. Kazinform – Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик Ерасил Саулебеков ғолиб чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон оғир атлетика федерацияси маълумотларига кўра, Ерасил 67 килограммгача бўлган вазн тоифасида энг яхши натижани кўрсатди.

Қозоғистонлик спортчи жуфтлик баҳсларида 281 кг (123 158) натижани қайд этди.

Туркиялик Алааддин Саин 278 кг (121 157) билан иккинчи, польшалик Бартош Бурски 269 кг (116 153) билан учинчи ўринни эгаллади.

Яна бир қозоғистонлик Дарья Балабаюк даст кўтаришда 49 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Бироқ иккикураш якунларига кўра, у 152 кг (69 83) натижа билан тўртинчи ўрин билан кифояланди.

Муаллиф: Елжан Ерали