Бугунги учрашувда қозоғистонликлар словакиялик рақиблари билан учрашиб, 3,5-0,5 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жансая Абдумалик, Бибисара Асаубаева ва Гулисхан Нахбаева ўз беллашувларида ғалаба қозонди. Ксения Балабаева дуранг билан якунланди.
Ушбу учрашув бошланишидан олдин Қозоғистон рейтингда ўнинчи, Словакия 13-ўринни эгаллаган эди.
Кеча қозоғистонлик шахматчилар Вьетнам терма жамоасини 2,5-1,5 ҳисобида мағлуб этишди ва бунинг эвазига Олимпиада рейтингида тўрт поғона юқорига кўтарилишди.
Бу ғалаба қозоғистонлик аёллар учун турнирдаги олтинчи ғалаба бўлди.
Фото: Sports.kz.