Қозоғистонлик сейсмологлар томонидан Хитойда зилзила қайд этилди
07:52, 09 Январь 2024
Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «СОМЭ» МЧЖ сейсмик станциялари тармоғи соат 00:07 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.
Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 639 км шимоли-шарқда Хитой ҳудудида жойлашган.
Зилзиланинг энергия класси - 10,8 балл. Магнитудаси - MPV 4.8. Зилзила ўчоғининг координаталари — 43,89° ш.к. 84,75° ш.у. Чуқурлиги - 35 км. Сезилувчанлик ҳақида маълумот (МSК-64 шкаласи бўйича): Қозоғистон ҳудудида сезилмаган.