Қозоғистонлик сейсмологлар томонидан Хитойда зилзила қайд этилди
10:16, 04 Апрель 2024
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «ННЦСН и И» МЧЖ сейсмик станциялари тармоғи соат 8:52 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.
Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 266 км жануби-шарқда Хитой ҳудудида жойлашган.
Зилзиланинг энергия класси - 10.2. MPV магнитудаси - 4.3. Зилзила ўчоғининг координаталари - 41,34° ш.к. 78,74° ш.у. Чуқурлиги - 10 км.
Қозоғистон ҳудудида сезилувчанлиги (МSК-64 шкаласи бўйича) ҳақида маълумот йўқ.