Қозоғистонлик сейсмологлар Хитойда зилзила қайд этди

Фото: Фото: freepik

Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сейсмик станциялари тармоғи соат 15:52 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 267 км жануби-шарқда, Хитой ҳудудида жойлашган.

Зилзиланинг энергия класси 9,8 балл. MPV магнитудаси 4.4. Зилзила ўчоғининг координаталари – 41,16° ш.к. 78,61° ш.у. Чуқурлиги 5 км.

Қозоғистон Республикаси ҳудудида сезувчанлик ҳақида маълумот (МSК-64 шкаласи бўйича): йўқ