Финалда у 130 килограмм вазн тоифасида жанубий кореялик Ким Мин Сок билан учрашди. Мусобақа бошида қозоғистонлик полвон рақибини 9:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шундай қилиб, ғалабага аввалроқ эришилди. Ўз вазн тоифасида Осиё чемпиони бўлди.
Бунгача Аманғали Бекболатов (55 кг), Мейрамбек Аинағулов (63 кг) ва Мақсат Ережепов (77 кг) кумуш медални қўлга киритган эди.
Нурсултан Турсунов (87 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Жадвалга кўра, эртага, 20 апрел куни 60, 67, 72, 82 ва 97 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар баҳс олиб боришади. Осиё чемпионатида Қозоғистон шарафини 10 нафар полвон ҳимоя қилмоқда.
Муаллиф: Адилжан Умбет