Қозоғистонлик оғир атлетикачи Хитойда ўтказилаётган Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Фото: Фото: AWF

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон терма жамоаси Цзяншан (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида илк медалини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Пётр Хребтов шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. 73 килограмм вазн тоифасида қозоғистонлик спортчи бронза медалига сазовор бўлди.

Умумий ҳисобда оғир атлетикачи 333 килограммни кўтарди.

Биринчи ўрин Абдулла Рамат Ервин (Индонезия)га насиб этди – 360 кг. Шунингдек, кучли учликдан У Хайфен (Хитой) жой олди – 334 кг.