Қозоғистонлик мерган Осиё чемпионати ғолиби бўлди
Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Никита Чирюкин Жакартада нишонга отиш бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform.
Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги спортни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, терма жамоа аъзоси тезкор тўппончада 25 метрдан нишонга олиш бўйича чемпион бўлди. Финалда Никита 32 очко тўплади.
Ушбу мусобақада ҳиндистонлик (28) спортчи иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликни Жанубий Корея (23) спортчиси якунлади.
Эслатиб ўтамиз, Чирюкин 584 очко билан саралашда биринчи ўринни эгаллаб, Париж Олимпиадасига лицензия олган эди.
Индонезия пойтахтидаги Осиё чемпионати 18 январь куни якунланади. Эндиликда Қозоғистон терма жамоаси 1 олтин ва 1 кумуш медаль билан умумий рейтингда 4-ўринга кўтарилиб олди.