Ислам 50 метр масофадан милтиқдан уч ҳолатда отиш бўйича яккалик баҳсларда иштирок этди.
Финалда юртдошимиз 348,3 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллади.
Олтин медални Хитой вакили Чжан Чанхун 360,5 очко билан қўлга киритди. Кумуш медаль эса унинг ҳамюрти Лю Юйкунга насиб этди — 360,2 очко.
Ислам Сатпаев учун ушбу медаль халқаро майдондаги навбатдаги соврин бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида қозоғистонлик мерган 10 метр масофага пневматик милтиқдан отиш бўйича аралаш жамоавий баҳсларда бронза медални қўлга киритган эди.
Бугун, шунингдек, Қозоғистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларида байдарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақасининг финалида кумуш медални қўлга киритди.