Қозоғистонлик ўқувчилар Болқон олимпиадасида математика бўйича 6 та медални қўлга киритди
Таълим вазирлиги хабарига кўра, Қозоғистон терма жамоаси математика бўйича халқаро мусобақада 6 та медал қўлга киритиб, юқори натижа кўрсатди.
Ғолиблар:
- Амирлан Аманжолов, Алмати шаҳар «Республика физика-математика мактаби» 9-синф ўқувчиси – олтин медаль;
- Серик Мурзабек, Ақтўбе вилояти иқтидорли ўғил болалар учун «Билим-инновация» ихтисослаштирилган лицей-интернатининг 9-синф ўқувчиси – кумуш медаль;
- Ерқанат Кеншилик, Ақтўбе вилояти иқтидорли ўғил болалар учун «Билим-инновация» ихтисослаштирилган лицей-интернатининг 9-синф ўқувчиси – кумуш медаль;
- Алинур Маратули, Шарқий Қозоғистон вилояти иқтидорли болалар учун «Билим-инновация» ихтисослаштирилган лицей-интернатининг 9-синф ўқувчиси – бронза медали;
- Жанарис Тендиков, Қарағанди вилояти 1-сонли «Билим-инновация» лицей-интернатининг 9-синф ўқувчиси – бронза медали;
– Аят Абдуллаев, Атирау вилояти 1-сонли «Билим-инновация» лицей-интернатининг 9-синф ўқувчиси – бронза медали.
19 йил давомида ушбу олимпиадада қозоғистонлик 114 нафар ўқувчи иштирок этиб, 15 олтин, 47 кумуш ва 37 бронза медалини қўлга киритган.