Қозоғистонлик қутқарувчилар Афғонистонга етиб келган заҳотиёқ ишга киришди
11:54, 11 Октябрь 2023
Қозоғистон қутқарувчилари Афғонистонга етиб келганидан сўнг дарҳол иш бошлади, дея хабар беради Kazinform агентлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.
ФВВ қутқарувчилари тунги вақтга қарамай қидирув-қутқарув ишларини олиб боришга киришди.
Қозоғистонлик қутқарувчилари ишлаётган ҳудуд Ҳирот шаҳридан 25-30 км узоқликда жойлашган Найброфи шаҳридир.
Расмийларга кўра, бу ҳудуд энг қийин деб ҳисобланади: бу ҳудудда бедарак йўқолганлар кўп.
Ҳирот ҳукумати қутқарувчиларга тезкорликлари учун миннатдорчилик билдирди ва улар кечаю кундуз ишлашга тайёр эканликларидан ҳайратда қолди.