Қозоғистонлик курашчи Ислом ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди

Фото: Фото: olympic.kz/

ASTANA.Kazinform - Қозоғистонлик курашчи Зейнеп Баянова Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган Ислом бирдамлик ўйинларида учинчи ўринни эгаллади.

Қозоғистонлик курашчи мусобақадан кейинги суҳбатида рақиблари ҳақида гапирди.

“Шу кунгача қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга катта раҳмат айтмоқчиман. Мусобақадаги натижаларим мени қониқтирмади. Мақсадим - чемпион бўлиш эди. Нигерия полвони жисмоний жиҳатдан устунлик қилди. Унинг устига мен тактик хатога йўл қўйдим ва натижада мағлуб бўлдим.

Бронза медали учун курашган қиз ҳам жуда кучли бўлди. Унинг нигериялик полвон билан жангини томоша қилдим. Натижада тактикамни ўзгартиришга тўғри келди.

Бўлажак Қозоғистон чемпионатида 53 килограмм вазн тоифасида иштирок этаман”, – дейди Зейнеп Баянова.

Эслатиб ўтамиз, 53 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун кечган баҳсда Зейнеп Баянова тожикистонлик Ватансултон Шакаршоовани 14:3 ҳисобида мағлуб этганди.