Қозоғистонлик Ксения Балабаева шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Фото: Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Италиянинг Пула шаҳрида шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасида жаҳон чемпионати якунланди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Блиц баҳсларида қозоғистонлик Ксения Балабаева чемпион, Амина Қайирбекова кумуш медаль соҳибига айланди.

Эркаклар ўртасида Аристан Исанжулов 3-ўринни эгаллади.

Рапид бўйича эса Ксения Балабаева 2-ўринни, Зейнеп Султанбек 3-ўринни эгаллади.

Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати