Шу кунларда Эстониянинг Таллин шаҳрида фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ўғил болалар ўртасидаги индивидуал дастурда Михаил Шайдаров кумуш медални қўлга киритди. Асосий дастурда у 234,31 балл тўплади.
Эслатиб ўтамиз, бу Қозоғистон учун фигурали учиш бўйича тарихий ютуқдир. Чунки фигурали учиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бунгача ҳеч ким медаль қўлга киритмаган.
М.Шайдаровнинг турнирдаги чиқишидан видеони мана бу ердан томоша қилиш мумкин.