Қозоғистонлик 14 ёшли Данэлия Тулешова America’s Got Talent танловининг ярим финалида иштирок этди. Машҳур шоу NBC телеканалида жонли эфирда намойиш этилди. Данэлия таниқли британиялик қўшиқчи Jessie J «Who you are» қўшиғини ижро этди.
«Мен ташвишланяпман. Чунки менинг рақибларим жуда кучли. Финалга чиқиб, ижро этишни истайман», - деди Данэлия.
Дунёга машҳур мусобақа пандемия муносабати билан онлайн тарзда ўтказилмоқда.
Данэлия America’s Got Talent шоу-лойиҳасида ҳакамлар ҳайъатини ҳайратда қолдирди. Унинг ижросига қойил қолган томошабинлар ўрнидан туриб қарсак чалишди.
Муаллиф: Алма Муқанова