ASTANA. Kazinform - Янги мавсумда дзюдо бўйича биринчи йирик халқаро мусобақа Парижда (Франция) бўлиб ўтадиган Grand Slam туркумига кирувчи босқич бўлади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Қозоғистон Республикаси МОҚга таяниб.
Мусобақалар 1-2 февраль кунлари бўлиб ўтади. Дзюдочилар ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида расман жорий қилинган янги қоидалар бўйича мусобақаларда қатнашадилар.
Қозоғистон кейинги мавсумга жаҳон рейтингида 12-ўринда яқинлашди. Жамоамиз ҳисобида 87 541 очко бор.
Япония пешқадам – 219 217 очко. Франция – 184 924 очко билан иккинчи ўринда. Нейтрал байроқ остида қатнашаётган спортчилар жамоаси 114 452 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Аввал Қозоғистон дзюдо терма жамоаси еврокубокларда 8 та медаль қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.