Иккита Олимпиада совриндори биринчи босқичда туркиялик Эйдер Токтай билан тўқнаш келди. Спортчилар бир нечта огоҳлантиришлар олди, аммо самарали усул қўллашшнинг иложи бўлмади.
Бироқ, асосий вақт якунига етмасдан Сметов Тоқтайнинг заиф жойини топди ва «иппон» очкосини қўлга киритди ҳамда шу орқали рақибни муддатидан олдин мағлуб этди.
Кейинги босқичда у исроиллик Роналд Коколаев билан беллашади.
Фото: оlympic.kz