Қозоғистонлик болалар Москвада ўтказилган цирк фестивалида кумуш медални қўлга киритди
ALMATY. Kazinform - 12-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтган Москвада Ю.Никулин номидаги Цветной бульваридаги “Артист” II халқаро цирк фестивалида “Аманат” ҳаво камарининг дуэти Данат ва Данали Досбатировлар “Юниор” кумуш мукофотини қўлга киритди. Уларнинг раҳбари - “Курмет” ордени совриндори Даулет Досбатиров.
Қозоғистонлик санъаткор фестивалнинг энг ёш иштирокчилари бўлди, Данат 10 ёшда, Данали эса 8 ёшда. Шунингдек, ёш ижодкорлар тўртта махсус мукофотга сазовор бўлди.
Улар: Халқаро цирк санъати фестивали президенти Женис Матабош (Жирона ш., Испания), Боку давлат цирки дирекцияси (Озарбайжон), «Sky Angels» гуруҳи (Ўзбекистон) ва режиссёр, Россияда хизмат кўрсатган артист Александр Гримайлонинг махсус совғаси.
“Артист” цирк санъати фестивалида дунёнинг 17 давлатидан 87 нафар санъаткор иштирок этди. Тажрибали санъаткорлар ҳам, болалар ҳам фестиваль совринли ўринлари учун баҳслашди.
“Иккита танлов куни ва Гала-шоуда халқаро ҳакамлар ҳайъати ва томошабинлар “Аманат” номерини олқишлади, бу эса катта қувонч ва ифтихордир. Бизнинг номеримизни профессионал санъаткорлар, фестивалнинг режиссёр жамоаси алоҳида таъкидлади. Россиядаги энг қадимий цирклардан бирида, афсонавий санъаткорлар ижод қилган аренада чиқиш қилиш биз учун катта шараф”, - деди “Аманат” шоуси режиссёри Даулет Досбатиров.
Муаллиф: Досбол Атажан