ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Жанқош Тураров (26-0, 19 КО) Boxrec.com сайтидаги ўрни чемпионлик жангидаги ғалабасидан сўнг сезиларли даражада кўтарилди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Жанқош Алматида бўлиб ўтган бокс мусобақасида иштирок этди ва асосий учрашувнинг еттинчи раундида венесуэлалик Луис Энрике Ромерони (11-6-1, 7 КО) нокаутга учратди ва биринчи ярим ўрта вазнда IBO Inter-Continental чемпиони камарини қўлга киритди.
Boxrec.com рейтингига кўра, Жанқош ўз дивизионида 242-ўринда эди. Дастлабки ишончли ғалабадан сўнг у 45-ўринни эгаллади.
Бунгача Жанқош Тураров WBO Inter-Continental версияси бўйича биринчи ярим ўрта вазн тоифасида чемпион бўлган эди.
Фото: sports.kz
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.