У жуда тажрибали немис боксчиси Жоан Дюопага (39-6, 26 КО) қарши жанг қилди.
Cупер оғир вазн тоифасидаги жанг 10 раунд давом этди ва WВC International унвони ўртага қўйилган эди. Жанг натижасида рақиби 6-раундда рингга чиқишдан бош тортгани учун Жан Кособуцкий ғолиб деб топилди.
Шу тариқа, Жан Кособуцкий профессионал фаолиятида 18-марта ғалаба қозонди ва WВC камарини қўлга киритди. Немис боксчиси профессионал боксда 7-марта мағлуб бўлди.