Қозоғистонлик боксчи WБC рейтингининг топ-15 талигига кирди
ASTANA. Kazinform — Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) барча вазн тоифалари бўйича янгиланган рейтинги эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.
Қозоғистонлик боксчиларнинг ўринлари:
Оғир вазн тоифасида Иван Дичко иккита поғонани йўқотди ва ҳозирда 34-ўринни эгаллаб турибди.
Суперўрта вазн тоифасида Бек Нурмағанбет тўртта поғона юқорилаб, 15-ўринни эгаллади. Али Аҳмедов бир поғона пастлаб, 29-ўринга тушиб кетди.
Ўрта вазн тоифасидаги Мейирим Нурсултанов биринчи ўринда қолмоқда ва доминикалик Карлос Адамесга тегишли жаҳон чемпионлиги учун асосий даъвогар ҳисобланади.
Садриддин Аҳмедов биринчи ўрта вазндаги рейтингда 32-ўриндан 33-ўринга кўтарилди.
Ярим ўрта вазнда Данияр Елеусинов ўз дивизионида 30-ўринда қолди.
Батир Жукембаев ярим ўрта вазндаги биринчи рейтингда 29-ўриндан 32-ўринга тушиб кетди.
Иккинчи енгил вазнда Султан Заурбек 16-ўриндан 18-ўринга силжиди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бекзад Нурдаулетов бокс бўйича жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.