Қозоғистонлик боксчи Абилайхан Жусупов Нидерландиядаги турнирда чемпион бўлди

Фото: Фото: olympic.kz

ASTANA. Kazinform – Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида ўтказилаётган Eindhoven Cup халқаро турнирида қозоғистонлик спортчи Абилайхан Жусупов (70 кг) чемпион бўлди.

Қозоғистонлик боксчи финалда ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев билан жанг қилди. Жанг давомида у ҳакамлар қарори билан рақибидан устун келди.

Шунингдек, 50 кг вазн тоифасида Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Даниял Сабит шоҳсупага кўтарилди. У финалда Мўғулистонлик Даниял Баттулга Алдархишигни мағлуб этди.

80 кг вазн тоифасидаги яна бир қозоғистонлик боксчи Ерасил Жакпеков финалда украиналик Артур Касиановни (5:0) енгди.

Қозоғистон терма жамоасидан 90 кг вазн тоифасидаги Сағиндиқ Тоғамбай кумуш медаль билан кифояланди.

Шунингдек, терма жамоадан Ертуған Зейнуллинов (65 кг) ва Сабиржан Акқалиқов (75 кг) бронза медалларини қўлга киритди.