Қозоғистонлик биотехнолог саратонга қарши дори яратди
ASTANА. КАZINFORM - Қозоғистонлик биотехнолог Дос Сарбасов саратон касаллигига қарши дори ихтиро қилди. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди.
“Ҳамюртимиз, биотехнолог Дос Сарбасов узоқ вақт Техас онкология университетининг Андерсон лабораториясида ишлаган. У ҳужайрали озиқланишга ихтисослашган. У саратон ҳужайраларининг озиқланиш жараёнини бузиш йўлини топа олди. Бу саратонга қарши курашнинг инновацион усулидир”, - деди Саясат Нурбек Ҳукумат йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида.
Вазирнинг сўзларига кўра, инновацион препарат дастлаб қуён ва сичқонларда синовдан ўтказилган. Кейин онкология университетида тестнинг биринчи босқичидан 15 киши ўтди.
“Улар саратон касаллигига чалинган одамлар. Келгуси йилда бозорга киришни режалаштирмоқдамиз”, - деди у.