Қозоғистонга Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов келди
16:07, 21 Апрель 2025
ASTANA. Kazinform - Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Қозоғистонга келди, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.
Президент Туркистон аэропортида мартабали меҳмонни кутиб олди.
Ташриф доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Гурбангули Бердимуҳамедов норасмий учрашув ўтказади ва биргаликда шаҳардаги бир қатор объектларни кўздан кечиради.
Аввал Туркистонда Қасим-Жомарт Тоқаев ва Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида норасмий учрашув бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.