«Гумонланувчи «Белка» лақабли хизмат ити безовталанганидан сўнг тўхтатилди. Эркакда гиёҳванд моддага ўхшаш уруғлар топилган. Мазкур ҳолат ички ишлар органлари ходимлари томонидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 286-моддаси 1-қисми «Момаладан чиқарилган ёки тақиқланган ашёлар контрабандаси» бўйича қайд этилган. Полиция гумонланувчининг чўнтагидан олинган ашёни суд-тиббий экспертизадан ўтказишни буюрди, натижада у наша ўсимлиги уруғи эканлиги аниқланди», — дейилади ПД баёнотида.
Маълум бўлишича, гумонланувчи бошқа давлат фуқароси бўлиб, Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтмоқчи бўлган. Наша уруғини беданага озуқа сифатида олиб келаётганини айтди. Ҳозирда судга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.