«Туркиядан Чимкент шаҳрига келган барча рейслар йўловчиларида COVID-19 вируси юқтирмаганлигини тасдиқловчи ПЗР сертификатлари бўлган. 10 та халқаро рейс билан 1383 та йўловчи келди. Шулардан 1230 кишида ПЗР сертификатига эга, Қозоғистоннинг 153 фуқароси ПЗР сертификатисиз учиб келган», - деди Садуақас Байғабилов.
Унинг айтишича, Қозоғистонга махсус сертификатсиз учиб келган Қозоғистон фуқаролари ПЗР тест қилиш учун Нур-Султан ва Алмати шаҳарлардаги бепул карантин касалхоналарига ётқизилади.
«Карантин остидаги Қозоғистон фуқаролари ПЗР натижаларини 5-6 соат ўтгач олишади. ПЗР тести сертификати қоғозда ҳам, электрон тарзда ҳам (смартфонда) яроқли», - дея қўшимча қилди у.